Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг янгиланган рўйхати лойиҳасини тайёрлади. Ҳужжат муҳокама учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилинган.
«Kun.uz» хабарига кўра, рўйхатни 514 бандгача қисқартириш (жорий йил қабул қилинган амалдаги рўйхатда — 1169 дори воситаси) таклиф қилинмоқда. Жумладан, рўйхатга 192 монопрепарат (ҳозирда — 186) ва 322 комплекск дори воситаси (983) киритилган.
Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг янгиланган рўйхати тузилиши Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан 31 октябрь куни қабул қилинган «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди