Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 19 ноябрь куни Сирдарё вилояти сайловчилари билан учрашди.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.
Дастурда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов белгилаб берган давлат сиёсати ва тараққиёт тамойилларини амалга ошириш, мамлакатимиз иқтисодиёти ва халқимиз ҳаёт даражасини янги босқичга кўтаришга қаратилган мақсад ва вазифалар ўз ифодасини топган. Давлат ва жамият бошқаруви тизимини такомиллаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш, мамлакатимиз иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш ва жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, маҳаллий бюджетлар даромадини кўпайтириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолини замонавий уй-жойлар билан таъминлаш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, тиббий ва маиший хизматлар сифатини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланган.
"Кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамияти сари" концепциясини амалга оширишни давом эттириш, жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмларини ривожлантириш, маҳалла тузилмасининг жамиятдаги ўрни ва аҳамиятини янада ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ишончли ҳимоясини, одил судловнинг мустаҳкам кафолатини таъминлаш, коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик туйғусини кучайтириш каби масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Видеоконференция шаклида ўтказилган учрашувда вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари марказларидан сайловчилар номзоднинг дастури юзасидан ўз фикрларини билдирди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?