18:53 / 22.11.2016
6 772

Наврўз байрамини ЮНЕСКО номоддий маданий мерослари рўйхатига киритиш таклифи кўриб чиқилади

Наврўз байрамини ЮНЕСКО номоддий маданий мерослари рўйхатига киритиш таклифи кўриб чиқилади

28 ноябрдан 2 декабрга қадар Аддис-Абебада Номоддий маданий меросларни қўриқлаш бўйича қўмитанинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Дарё хабар бермоқда.

Унинг иштирокчилари ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий мероси рўйхатига машҳур одатлар ва ижод шакллари — анъанавий қўшиқлар, урф-одатлар ва байрамларни киритиш учун берилган 37 та янги аризани кўриб чиқади.

Номоддий маданий меросларни қўриқлаш бўйича ҳукуматлараро қўмита Номоддий маданий меросни қўриқлаш ҳақидаги конвенция доирасида ташкил этилган.

Унинг бўлиб ўтиши кутилаётган сессиясида Наврўз байрамини маданий мерослар рўйхатига киритиш таклифи кўриб чиқилади. Тегишли ариза бир гуруҳ давлатлар — Озарбайжон, Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Ироқ, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистон томонидан берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Наврўз байрамини ЮНЕСКО номоддий маданий мерослари рўйхатига киритиш таклифи кўриб чиқилади