Жорий йилда Қашқадарё вилоятида 21 та янги балиқчилик хўжалиги яратилиши режалаштирилган.
Бу маълумотлар Қаршида ўтказилган балиқчилик соҳасини ривожлантириш, соҳага илғор технологияларни татбиқ қилишга бағишланган анжуман давомида айтиб ўтилди.
Бу мақсадларга 1 млрд сўм йўналтирилади. Соҳада янги лойиҳаларни амалга ошириш натижасида вилоятда балиқ етиштирадиган хўжаликлар сони 245 тага етказилади, ҳар йили 3,5 минг тонна балиқ етиштирилади.
Ўтган йили Ўзбекистонда 740 дан кўпроқ янги балиқчилик хўжаликлари яратилган ҳамда соҳада 2700 дан кўпроқ янги иш ўринлари ташкил этилган. Балиқчиликни ривожлантиришга қаратилган 710 лойиҳага 5 гектар табиий ва 1908 гектар сунъий сув ҳавзалари ажратилган.
Айни пайтда Ўзбекистонда балиқчилик соҳасида 2,5 мингдан зиёдроқ корхона ва хўжалик фаолият юритади. 2 мингдан кўпроқ хўжалик сунъий, 500 дан ортиғи табиий сув ҳавзаларида балиқ етиштириш билан шуғулланади. Балиқчилик корхонларини керакли техник воситалар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар, уларга кўллар ва бошқа сув ҳавзаларини узоқ муддатли ижарага бериш, имтиёзли кредитларнинг ажратилиши ҳисобига балиқчилик хўжаликларининг сони ва улар томонидан тайёрланаётган маҳсулот ҳажми ошиб бормоқда.
Ўзбекистонда 500 га яқин кўл мавжуд. Энг йирик Айдар-Арнасой кўллар тизимига Тузкон, Арнасой ва Айдаркўл кўллари киради. Бу тизимнинг узунлиги 350 км, эни 45 км, чуқурлиги эса 45 метрни ташкил қилади.
Манба: www.kun.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди