22 ноябр санаси билан етиб келган 265-сонли ҳукумат телеграммасининг нусхасида товарларни пластик картага сотаëтганда қиммат нарх белгилаш каби ҳолатлар эътироф этилган, деб ёзмоқда Sof.uz сайти.
Унда пластик карта орқали ҳисоб-китоб қилишда нақд пулга нисбатан 20-25 фоизга қиммат ҳақ талаб қилиниши аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганлиги айтиб ўтилган.
Ушбу телеграмма Ўзбекистоннинг вилоятлари ҳокимларига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисига йўлланган. Шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. Парпиев, Марказий банк раиси Муллажонов ва бошқа тегишли масъуллар номи келтириб ўтилади.
Бу ҳужжатда пластик картани нақдлаштириш билан боғлиқ салбий ҳолатлар юз берган тақдирда ҳудуддаги раҳбарлар жавобгарликка тортилиши кўзда тутилган.
Сўнгги йилларда пластик картани нақдлаштириш муаммоси пишиб етилганини кузатиш мумкин. Банкларда нақд пул етишмовчилиги одатий ҳолга айланган. Мамлакатнинг турли ҳудудларида жойлашган савдо марказлари пластик картага товарларни юқори нархда, нақд пулга эса паст нархда сотишни йўлга қўйган.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди