22:51 / 30.11.2016
6 933

Сайлов: тўнкаларга тепасига ким чиқиб олишининг фарқи йўқ

Сайлов: тўнкаларга тепасига ким чиқиб олишининг фарқи йўқ

Интернетнинг ўзбек тилида ижод қилувчи энг машҳур блоггерларидан бири Санжар Саид сайловга бефарқ бўлганларни жиддий танқид қилди. Блоггернинг бироз ҳақоратли танқиди қуйидагича:
«4 декабрь куни Президентни сайлашга борасизми? Мен албатта бораман! Орзу-истакларим, режа-мақсадларим ушалиши, оилам, яқинларим учун ҳам сайловда қатнашаман. Сизга ҳам шуни тавсия қиламан.
“Қатнашсам-қатнашмасам ҳеч нима ўзгармайди”, деган фикрларни каллангиздан чиқариб ташланг! Нолишни, танқид қилишни, маслаҳат беришни, бировларнинг устидан кулишни қотирамиз. Энди олдимизда тайёр турган ҳуқуқларимиздан фойдаланишни ҳам билайлик!
Бизни ким ва қандай бошқариши аҳамиятсиз бўлса, бефарқ, лоқайд тураверсак, дуч келган одам устимизга келиб, хоҳлаган сиёсатини юритаверади.
Сиз шунга розимисиз? Агар “ҳа” деб жавоб берсангиз ёки нима дейишни билмасангиз, узркуя, сизнинг тўнкадан фарқингиз йўқ! Аммо тўнкаларнинг бир устунлик томони бор: улар на танлаш, на сайлаш имкониятига эга. Акс ҳолда улар албатта имкониятларидан фойдаланган бўлар эди.

PS: Тўнкаларга тепасига ким чиқиб олишининг фарқи йўқ.»

Санжар Саид

Таҳририятдан: сайловда қатнашиш ёки қатнашмаслик ҳар кимнинг ўз ҳуқуқи. Биз сайловда фаол қатнашганларни қўллаб-қуватлаймиз. Қатнашмаган фуқароларни ҳақорат қилишдан йироқмиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Сайлов: тўнкаларга тепасига ким чиқиб олишининг фарқи йўқ