«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига илк парвозни амалга оширди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.
«30 ноябрь куни Тошкент – Душанбе – Тошкент йўналиши бўйича “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси чартер рейсни амалга оширди», — дейилган хабарда.
Бундан олдинроқ Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида авиақатновларни тиклаш бўйича келишув имзолангани тўғрисида хабар берилган эди.
Тожикистон авиация муассасаси раҳбари Юсуф Раҳмон «мазкур базавий ҳужжат асосида ҳукуматлараро келишув имзоланиши ва авиақатновлар тикланишини» айтган.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Давлат инспекциясининг раҳбар ўринбосари Олег Лим Ўзбекистон ва Тожикистон авиараҳбариятлари ўртасида муаммолар йўқлигини, авиаташувчилар рейсларни амалга оширишга киришишлари учун асосий ҳуқуқий база тайёрланганини билдириб ўтган.
У шунингдек, қарор қабул қилинишида Тожикистон томонининг ролини ҳам қайд этиб ўтди.
«Айнан Тожикистон авиараҳбарияти туфайли биз бугун мана шундай ўзаро манфаатли қарорга келдик. Ўзбекистон томони январдан Душанбега парвозларни амалга оширишга тайёр», — дея Лимнинг сўзларини келтирган РИА Новости агентлиги.
Агентликнинг маълум қилишича, 2017 йилнинг январидан бошлаб Душанбе-Тошкент-Душанбе авиарейси ҳафтада икки марта «Сомон-Эйр» ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниялари томонидан амалга оширилади.
Икки мамлакат ўртасидаги авиақатнов 1992 йилда Тожикистонда фуқаролар уруши бошланганидан сўнг тўхтаб қолганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади