7 354
Ўзбекистон Президенти сайловининг дастлабки натижалари 5 декабрь куни соат 16:00 да эълон қилинади
5 декабрь куни соат 16:00 да ўтказиладиган брифингда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов 4 декабрь соат 22:00 да Ўзбекистон миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида овоз беришнинг боришига бағишланган брифинг чоғида маълум қилди. Унинг сўзлари МСК расмий сайтида келтирилди.
Унинг таъкидлашича, Овоз бериш жараёни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги ва «Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунлар билан мустаҳкамлаб қўйилган халқаро демократик нормалар ва принципларга риоя қилинган ҳолда очиқ ва ошкора ўтказилди.
«Айни пайтда сайлов участкаларида ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар алоҳида-алоҳида санаб чиқилмоқда. Овозларни санаб чиқишда Президентликка номзодлар кўрсатган сиёсий партияларнинг 37 мингдан ортиқ кузатувчилари, халқаро кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам қатнашмоқда. Жойлардан сайлов мобайнида сайлов қонунчилиги бузилганлиги ҳақида ахборотлар келиб тушмади», — деди Мирзо-Улуғбек Абдусаломов.
«Эртага, 5 декабрь куни соат 16:00 да ўтказиладиган брифингда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинади», — деб сўзига якун ясади Марказий сайлов комиссияси раиси. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Ҳар куни кечқурун пиёда юриш организмда қандай ўзгаришларга сабаб бўлади?
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Москвадаги теракт бўйича яна уч киши ушланди
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия омбудсмани: “Дунё Москва яқинидаги теракт ташкилотчиларини топиш йўлида бирлашиши керак”