6 821
Шавкат Мирзиёев штабида неча фоиз сайловчилар овозига умид қилинаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон Республикаси Либерал-демократик партияси номидан Ўзбекистон президенти сайловларида иштирок этаётган Шавкат Мирзиёев сайлов штабида номзод 80 фоиздан кам бўлмаган миқдорда овоз тўплашига умид қилинмоқда. Бу ҳақда партия раиси ўринбосари Мухлисахон Акромова маълум қилди.
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссия 4 декабрда Ўзбекистонда ўтган президентлик сайловларининг дастлабки натижаларини 5 декабрнинг иккинчи ярмида маълум қилади. Сайлов участкалари ёпилиши вақтида сайловда иштирок этганларнинг сони 87,83 фоизни ташкил қилган.
"Камида 80 фоиз, бунга ишончимиз комил. Бизда кайфият яхши, чунки биз бунга ишонамиз. Биз ҳозир рақамларда ҳеч нарса айтолмаймиз, бироқ бизнинг ишончимиз комил. Биз ҳозир йиғилмоқдамиз, ҳамма ҳудудлардан кузатувчилар келмоқда", деб айтган Акромова. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди