Мальталик Европарламент депутати Мария Мицци Ўзбекистон Президенти сайловида қонун бузилишлари юз бермаганини билдирди ва маҳаллий сайлов қонунчилигининг ўзига хос хусусиятларидан ҳайратда эканлигини айтди.
Ўзбекистонда Президент сайлови якшанба куни бўлиб ўтди. Депутатнинг айтишича, у сайловларни кузатиш учун ҳеч қандай миссия таркибида эмас, балки ўз шахсий ташаббуси билан келган. «Мен саккизта сайлов участкасида бўлдим, комиссия ходимлари ва кузатувчилар билан суҳбатлашдим. Айтишим мумкинки, ҳамма нарса тўғри йўлга қўйилган. Ташкилий ишлар аъло даражада, сайлов қўмитаси аъзолари чин дилдан ҳамкорлик қилишди, танқидга асос йўқ», — деди Мицци РИА Новостига берган интервьюсида.
У сайлов участкаларида сайловчиларнинг фарзандлари учун ташкил этилган болалар ва шифокорлар хоналаридан ҳайратда эканлигини билдирди. «Ҳаммаси пухта ўйланган», — дейди евродепутат.
«Мени ҳайрон қолдирган яна бир нарса участкаларда партия кузатувчиларининг сайловни кузатишлари бўлди. Гап шундаки, Мальтада кузатувчилар участкадан ташқарида 50 метр нарида бўлишлари лозим. Лекин улар ҳатто сайлов куни ҳам ташвиқот ўтказишлари мумкин… Тўғри, ҳар бир давлатнинг, ҳаттоки ЕИдаги давлатларнинг ҳам ўз сайлов қонунчилиги мавжуд. Асосийси, қонунларга риоя қилиниши», — деди у. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)