Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ўртасида 2016 йил 5 декабрь куни телефон мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар беради Дийдоразиз нашри.
Тожикистон Президенти Шавкат Мирзиёевни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларида ишончли ғалабани қўлга киритгани билан самимий табриклади.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича фикр алмашдилар. Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги долзарб вазифаларнинг амалий рўёбга чиқаришдан ҳар икки томон ҳам манфаатдор эканлигини таъкидладилар.
Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ қарорларга келиш мақсадида давлат ва жамоат тузилмалари, хўжалик субъектларининг икки томонлама мулоқотларини қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди