22:13 / 05.12.2016
7 394

Шавкат Мирзиёев сайлов натижалари бўйича ўз фикрларини айтди

Шавкат Мирзиёев сайлов натижалари бўйича ўз фикрларини айтди

Ўзбекистон президенти сайловида ғолиб чиққан Шавкат Мирзиёев ўз тарафдорлари билан учрашуви вақтидаги нутқида овоз бериш натижалари унинг зиммасига катта масъулият юклагани ҳақида айтиб ўтган.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод бўлган Шавкат Мирзиёевни ёқлаб сайловчиларнинг 88,61 фоизи, яъни, 15,9 миллион киши овоз берганди. Бу эса унга дастлабки натижаларга кўра ғолибликни тақдим этди.

"Сизнинг кўтаринки кайфиятингизни кўриб, бундан куч олдим. Ўтган сайловларда улкан сиёсий фаоллик кўрсатдингиз. Ўтган 25 йил давомида кўплаб ютуқларга эришдик. Мен Ўзбекистон халқига қўллаб-қувватлов учун миннатдорчилик билдираман. Бу рақамлар менга катта масъулият юклайди. 88 фоиз овоз олиш осон эмас, лекин одамлар менга ишонч билдиришди. Асосийси — халқ ишончини оқлаш!", — деган сайловда ишончли ғалабага эришган Ўзбекистоннинг янги президенти ўзининг 5 мингга яқин тарафдорлари тўпланган "Ўзэкспомарказ"даги учрашувда.

У шунингдек, сайловда ўзига муносиб рақиб бўлган бошқа номзодларга миннатдорчилик билдирган.

Мирзиёев шунингдек, "сайловчилар билан учрашганида уларнинг кўзидан улар нима ўйлаётганини билиб туриши" ҳақида гапирган.

"Одамлар жуда кўп нарсани хоҳлашади - тинчлик, фаровонлик ва мамлакат тараққиётини", деган у.

Янги президент айни вақтда республиканинг турли вилоятларда ташкил этилган митинглар иштирокчиларига видеомурожаат орқали миннатдорчилик билдирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев сайлов натижалари бўйича ўз фикрларини айтди