Россия Думасидагилар Ўзбекистондаги сайлов натижаларига муносабат билдиришди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россия Думасидагилар Ўзбекистондаги сайлов натижаларига муносабат билдиришди

Россия Думасидагилар Ўзбекистондаги сайлов натижаларига муносабат билдиришди

Россия давлат думаси делегацияси кузатувчиларига раҳбарлик қилган халқаро масалалар бўйича қўмита раҳбари Леонид Слуцкийнинг ҳисоблашича, Ўзбекистондаги президентлик сайловида Шавкат Мирзиёевнинг ғалабаси Россия ва Ўзбекистон муносабатлари ҳамкорлик ва қалин қўшничилик руҳида сақланиб қолишини таъминлайди. Бу ҳақда «Кун» нашри хабар тарқатмоқда.

«Мирзиёев узоқ йиллар давомида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов жамоасида ишлаган. Ишонч билан айтишим мумкинки, у президент бўлиб сайлангач, ички ва ташқи сиёсатда Каримов томонидан йўлга қўйилган сиёсатни давом эттиради», — деган Слуцкий.

Слуцкий Ўзбекистонда сайловолди кампанияси давомида «сайлов натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган жиддий қоида бузилиш ҳолатлари кузатилмагани» ҳақида қўшимча қилган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru