Москва шаҳар думасининг ёдгорлик санъати бўйича комиссия пайшанба куни ўтказилган йиғилишда Россия пойтахтида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилиши ғоясини бир овоздан қўллаб-қувватлади, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.
Комиссия раиси Игорь Воскресенскийга асосланиб Интерфакс нашрининг хабар беришича, Каримовга Москвада ёдгорлик ўрнатиш ғояси Ўзбекистон томонидан билдирилган.
Ёдгорлик Полянка кўчасидаги хиёбонга ўрнатилиши режалаштирилган.
"Ҳайкал Ўзбекистон элчихонаси фонида жойлашади", - дея қайд этган Воскресенский.
Ўз навбатида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов комиссия аъзоларига ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашгани учун миннатдорчилик билдирган.
"Ҳайкал лойиҳаси халқаро танлов орқали танланади", - деган элчи.
Ҳайкалтарошлик ишлари учун тўловлар Ўзбекистон томонидан амалга оширилади, ҳудуддаги ободонлаштириш ва қурилиш ишлари харажатлари Москва бюджети томонидан қопланади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга?
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди