12:52 / 09.12.2016
12 212

Рустам Азимов Ўзбекистоннинг янги Бош вазири бўлишга асосий номзод

Рустам Азимов Ўзбекистоннинг янги Бош вазири бўлишга асосий номзод

Ўзбекистоннинг янги бош вазири ким бўлиши ҳақидаги сўровномада Кун.уз сайти ўқувчилари ўз тахминларини билдиришган. Сайтнинг телеграмдаги каналида ташкил қилинган сўровномада 5721 киши иштирок этди дейилади.

Уларнинг аксар қисми Ўзбекистон ҳукуматининг янги раҳбари сифатида Молия вазири, бош вазирнинг биринчи ўринбосари Рустам Азимовни кўришмоқда. Ушбу эҳтимолий номзод вариантини 3 мингдан ортиқ киши (60 фоиз) танлаган.

Кўрсатилган эҳтимолий номзодларнинг ҳеч бирини янги бош вазир сифатида кўрмаётганлар сони 629 нафар (11 фоиз). Улар "Бошқа номзод" вариантини белгилашган.

Айни вақтда Ўзбекистон ТИВ раҳбари бўлган Абдулазиз Комилов ҳам қолган номзодлар орасида нисбатан устунликка эга бўлган: 565 киши (10 фоиз).

Бош вазир ўринбосарлари Абдулла Арипов 8 фоиз (456 киши), Адҳам Икромов 3 фоиз (173 киши), Розуқулов Улуғбек 3 фоиз (163 киши), Ғуломжон Иброҳимов 3 фоиз (161 киши) ва Ботир Зокиров 2 фоиз (131 киши) жуда кам имкониятга эга деб ҳисобланган.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистоннинг навбатдаги бош вазири ҳам парламентда кўп депутатлик ўрнига эга бўлган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати − Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вакили бўлади. Айни вақтда бу партия Сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Содиқжон Турдиев ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Рустам Азимов Ўзбекистоннинг янги Бош вазири бўлишга асосий номзод