6 530
Андижон–Тошкент поездининг ойнасини тош отиб синдирган болаларнинг ота-онаси жазоланди
2016 йилнинг 2 октябрь куни Фарғона вилояти Данғара туманида яшовчи 10 ёшли А.Турсунов ва А.Қурбонов сентябрь ойидан қатнай бошлаган Андижон–Тошкент йўналишидаги поезд ойнасига тош отиб, уни синдирган. Бу ҳақда «1news.uz» нашрига асосланиб, «Дарё» хабар бермоқда.
Поездни тошбўрон қилиш ҳолати Фарғона вилоятининг Ўзбекистон, Қўштепа, Олтиариқ туманларида ҳам қайд этилган. Мазкур ҳолатлар юзасидан болаларнинг ота-оналарига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига кўра жарима солинган.
Бундан ташқари, етказилган зарарни ота-оналардан ундириш бўйича даъво киритилгани таъкидланмоқда. Маълум қилинишича, йўловчи поезд вагонининг битта ойнаси 5 миллион сўмдан ортиқ туради.
Хабарда таъкидланишича, Фарғона вилояти халқ таълим бошқармаси раҳбари З.Тешабоев ўқувчилар томонидан бундай салбий ҳаракатлар содир этилмаслиги учун мактаб дастурига бу борада қўшимча дарс киритиш лозимлигини айтган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди