15:07 / 13.12.2016
10 695

Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш вазири ўзгарди

Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш вазири ўзгарди

Шу йилнинг 13 сентябрида Шавкат Мирзиёев фармонига мувофиқ Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари лавозимига тасдиқланган Адҳам Икромов энди Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланган. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

У 2012 йилнинг ёзидан буён Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири сифатида фаолият кўрсатиб келган Анвар Валиевич Алимовнинг ўрнини эгаллади.

Маълумот учун, Адҳам Икромов бундан аввал ҳам шу соҳага раҳбарлик қилганди. У 2009 йилнинг апрелига қадар Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, 2009 йилнинг апрелидан 2012 йилнинг февралигача соғлиқни сақлаш вазири лавозимида фаолият юритган.

2012 йилнинг 7 августида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ўз фармони билан Адҳам Илҳомович Икромовни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг янги ўринбосари, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича мажмуа раҳбари этиб тайинлаганди.

2015 йилнинг июлида эса у Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш раҳбари этиб тайинланган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш вазири ўзгарди