Қамчиқ довони орқали қатновлар ўзгаришсиз давом этмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Қамчиқ довони орқали қатновлар ўзгаришсиз давом этмоқда

Қамчиқ довони орқали қатновлар ўзгаришсиз давом этмоқда

Бугун Ўзбекистон ҳудудида қор ёғиши ва совуқ тушиши кузатилди. Шу сабабли аҳоли ўртасида Тошкентдан Фарғона водийси шаҳарларига транспорт қатнови давом этиш-этмаслиги бўйича саволлар пайдо бўлган, деб хабар бермоқда «Kun.uz».

Таҳририятимиз ушбу савол юзасидан Фавқулодда Вазиятлар Вазирлигининг Қамчиқ довонида жойлашган бўлимига мурожаат қилди. Пост ходимларидан бири сўровга жавобан бугунги ҳаво ҳудуддаги йўлларда қатнов учун етарлича ижобий эканини ва йўллар очиқлигини маълум қилди.

Демак, Тошкентдан Фарғона водийси шаҳарларига ёки Фарғона водийси шаҳарларидан Тошкентга йўл олишга иккиланиб турган ҳайдовчи ва йўловчилар ўз сафарларини бошлашлари мумкин.

Фото: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru