22:11 / 16.12.2016
12 267

Бухоро вилояти ҳокими ўзгарди

Бухоро вилояти ҳокими ўзгарди

16 декабрь куни Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Муҳиддин Турдиевич Эсонов вилоят ҳокими лавозимидан озод этилган. У бошқа ишга ўтган.

«Кун» нашри ёзишича, унинг ўрнига Ўктам Барноев вилоятнинг янги ҳокими этиб тайинланган.

Муҳиддин Эсонов 2011 йилнинг декабрида вилоят раҳбари этиб тайинланганди.

Асли бухоролик бўлган Ўктам Барноев Исоевич 2008 йилнинг апрелидан 2010 йилнинг декабригача Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида фаолияти юритган. Ундан олдин, 2008 йилгача Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бухоро вилояти ҳокими ўзгарди