Лола Каримова Халқаро олимпия қўмитаси томонидан аёллар спортига қўшган ҳиссаси учун диплом билан тақдирланди. У бу ҳақида ўз саҳифасида маълум қилди.
«Мен Халқаро олимпия қўмитаси томонидан “Аёллар ва спорт” дипломи билан тақдирланганимдан ниҳоятда хурсандман. Ушбу шарафли диплом спорт соҳасида гендер тенгликни илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатлар учун тақдим этилди.
Спортни хотин-қизлар орасида оммалаштириш мақсадида амалга оширилаётган ишларимизга шундай юқори баҳо берилгани учун Халқаро олимпия қўмитаси ва унинг президенти Томас Бахга ўз миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман.
Шуни мамнуният билан таъкидламоқ лозимки, бугунги кунда ўнлаб иқтидорли ўзбекистонлик спортчи аёллар нуфузли халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, Ўзбекистон спортининг халқаро миқиёсдаги нуфузини янада оширишга ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшмоқдалар.
Бизнинг гимнастика федерациямиз томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ўзбек спортининг ривожига хизмат қилиб, спортчиларимизнинг келажакдаги ғалабалари учун замин яратишига ишонаман.»- деб ёзади Лола Каримова — Тиллаева. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди