8 670
Тошкентдаги кўп қаватли уйлардан бирининг ертўласига илонлар ин қургани маълум бўлди
Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Фазогир маҳалласидаги кўп қаватли уйда яшовчи фуқаро Озода Диёрованинг уйидан икки бора илон чиқди. Kun.uz’нинг “1news.uz” сайтига асосланиб ёзишича, норасида фарзандини катта қилаётган аёл ҳожатхонадан чиққан илонларни ўлдиришга муваффақ бўлган. Хавфли жониворлар кўп қаватли уйнинг сув босган ертўласига ин қургани айтилмоқда.
Хабарда “Ертўлага кирарканмиз, бир қарашдаёқ муаммонинг моҳиятини англадик. Ҳаммаёқ захлаб кетган. Узун ва қоронғи йўлаклардан юрарканмиз, ахлату балчиққа дуч келамиз… Бундай аҳволни кўриб, бу манзилга ҳадемай тимсоҳлар ҳам “ташриф буюрса” ажаб эмас деган фикрга келдик!” дея сайт сўзларидан иқтибос келтирилади.
Шунингдек, ўрганиш жараёнида кўп қаватли уйнинг иситиш тизими ҳам яхши ишламаслиги аниқлангани айтилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди