18:25 / 21.12.2016
6 771

Кореяликлар Ўзбекистон почтасини замонавийлаштиради

Кореяликлар Ўзбекистон почтасини замонавийлаштиради

Корея почтаси "Ўзбекистон почтаси" АЖни замонавийлаштириш лойиҳасини ишлаб чиқди, деб хабар қилмоқда Спутник агентлиги.

Ўзбекистон почтаси ва Корея почтаси раҳбарияти илқ бор 2016 йилнинг апрел ойида Сеулда учрашиб ҳамкорликнинг усувор йўналишлари ҳақида келишиб олишган эди.

Август ойида кореялик мутахассислар Ўзбекистон почтасига ташриф буюриб, ишчи ўринлари автоматлаштириш даражасини ўрганишган ва ушбу соҳанинг самарадорлигини ошириш ва соҳага ахборот технологияларини жорий қилиш ҳақида сўзлаб беришган эди.

Декабрь ойида Корея почтаси президенти Ким Ки Деок бошчилигидаги делегацияси "Ўзбекистон почтаси" АЖ раҳбари Шуҳрат Атамухамедов билан учрашиб Ўзбекистондаги почта бўлимларини замонавийлаштириш масаласини муҳокама қилишган эди.

Музокаралар натижасига кўра, томонлар тақдим этилган лойиҳани Ўзбекистон почтасининг ривожланиш "Йўл харитаси" сифатида қабул қилиб уни босқичма-босқич амалга оширишга келишиб олишган эди.

Лойиҳа почта операцияларининг сифатини сезиларли даражада ошириб, почта логистика тизимининг сифатини яхшилашни, ахборот технологияларини кенг кўламда киритишни ва янги почта хизматлари ташкил қилишни кўзда тутган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Кореяликлар Ўзбекистон почтасини замонавийлаштиради