00:05 / 23.12.2016
8 578

Жиззах тумани Шароф Рашидов номи билан аталади

Жиззах тумани Шароф Рашидов номи билан аталади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан таклиф этилган Жиззах вилояти Жиззах туманининг номини Шароф Рашидов тумани деб ўзгартириш тўғрисидаги масалани муҳокама қилдилар. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.

Депутатлар масалани ҳар томонлама муҳокама қилгандан кейин ҳукумат таклифи, кенг жамоатчилик муҳокамаси жараёнида билдирилган фикр ва таклифларни умумлаштириш материаллари, географик объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш масалалари бўйича ҳудудий ва республика комиссиялари томонидан тайёрланган хулосалар асосида Жиззах туманининг номини Шароф Рашидов тумани деб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу ҳужжат маъқуллаш учун Сенатга юборилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Жиззах тумани Шароф Рашидов номи билан аталади