17:09 / 26.12.2016
6 788

O‘zLiDeP: аҳолининг китобхонлик кўникмасини янада юксалтириш муҳим вазифа

O‘zLiDeP: аҳолининг китобхонлик кўникмасини янада юксалтириш муҳим вазифа

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасининг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка кенг тарғиб этиш, шунингдек, аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларни китобга бўлган меҳр-муҳаббатини янада кучайтириш мақсадида “Мутолаа санъати – маънавият сарчашмаси” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Унда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Тошкент шаҳар Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзолари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, театр ва санъат вакиллари, партия фаоллари, хотин-қизлар, ёшлар, тадбиркорлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида мамлакатимизда ёшларга эътибор ва ғамхўрликлар янада кучайтириш алоҳида эътироф этилганлиги, шунингдек, дастурда юксак маънавиятли, замонавий билим ва касб-ҳунарларга, ўз мустақил фикрига эга бўлган ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш бош устувор вазифа этиб белгиланган.

Бу борада Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам давлатимиз раҳбарининг мазкур белгилаб берган устувор вазифаларни сидқидилдан амалга ошириш мақсадида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни китобга бўлган қизиқишларини янада ошириш, барча таълим муассасаларида китобхонлик кечалари, турли семинар ва танловлар ташкил этишни режалаштирган.

Барчамизга маълумки, халқимизда “Кўп ўқиган – кўп билади” деган гап бор. Айниқса, бу билим ёшликда эгалланса, тошга ўйилган нақш каби онгу қалбга муҳрланади. Шу боис мустақиллик йилларида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов бошчилигида ёшларга пухта билим бериш, уларнинг маънавиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида навқирон авлоднинг китобга бўлган меҳрини, мутолаа маданиятини ошириш борасида давлатимиз томонидан изчил сиёсат юритилди.

Маънавият масканлари, ахборот-ресурс марказлари барпо этилаётгани, мактаблар қошидаги кутубхоналарнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, бадиий, маърифий, илмий-оммабоп адабиётлар билан бойитиб борилаётгани соҳа равнақи йўлида кўрсатилаётган улкан эътиборнинг ёрқин ифодасидир.

– Шу боис юртимизда чоп этилаётган турли номдаги адабиётларни ўқувчилар оммасига етказишда китоб байрамлари муҳим аҳамият касб этади, - дейди партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбасари Мухлиса Акрамова. —Барча таълим муассасаларида ўтказилаётган мулоқотларда бадиий адабиёт, китобхонлик маданияти асосий мавзуларга айланмоқда. Бу жараёнда ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан халқимизнинг ўзига хос эзгу қадриятлари ва маънавий қиёфасини шаклланишига хизмат қилган нодир адабиётларни мамлакатимиз хотин-қизлари, айниқса ёш йигит-қизлар орасида ушбу белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга ошириш муҳим аҳамиятга.

Тадбирда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинган 2017 йилда аҳоли билан мулоқот қилишнинг самарали тизимини йўлга қўйиш, хусусан, маънавий-маърифий тадбирлар орқали аҳолининг кенг оммасини жалб этиш мақсадида адабий мусиқий кеча уюштирилди. Унда Ўзбек миллий театри, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ёшлар томонидан халқимиз севган шоирларнинг ижод намуналари ҳамда саҳна кўринишлари йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

Шунингдек тадбир давомида китоблар савдоси ва “Саломат бўлинг!” журналининг кўргазмаси ташкил этилди.

Миллий адабиётимизнинг ривожи, китобхонликка бўлган эътибор ва аҳолини маънавий саводхонлигини оширишга бағишланган мазкур маънавий маърифий тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши
Матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » O‘zLiDeP: аҳолининг китобхонлик кўникмасини янада юксалтириш муҳим вазифа