Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Қозоғистон элчиси Ерик Утембаев томонлар бугунги кунда Олма-Ота ва Термизни боғлайдиган халқаро аҳамиятга эга М-39 трассасидаги ўтказиш пунктларига алоҳида эътибор қаратишаётганини маълум қилди.
Бу йўл Қозоғистоннинг Олма-Ота, Жамбул ва Жанубий Қозоғистон, Қирғизистоннинг Чуй, Ўзбекистоннинг Тошкент ва бошқа вилоятлари ҳудудлари орқали ўтади.
«Қозоғистон ва Ўзбекистон давлат органлари ҳозирда М-39 трассасида жойлашган «Сирдарё» ва «Целинний» ўтказиш пунктларидан чегарадан ўтиш тартибини соддалаштириш устида иш олиб бормоқдалар. Томонлар шунингдек, «Тошкент-Қазигурт», «Гулистон-Атамекен» ва «Зангиота-Қоплонбек» ўтказиш пунктлари мақомини ўзгартиришга тайёрланмоқдалар», — деди элчи.
Томонлар илгарироқ чегара борасида яна бир ташаббус – туристларнинг Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг дам олиш зоналарига ҳеч қандай тўсиқларсиз боришлари учун махсус «яшил йўлак»лар ташкил қилиниши ҳақида маълум қилишганди.
Қозоғистон томони дастлабки тажриба сифатида ўзбекистонликлар орасида оммабоп бўлган Сариагаш курорти таклиф қилинганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди