“Ўзкимёсаноат” 2,1 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

“Ўзкимёсаноат” 2,1 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширади

“Ўзкимёсаноат” 2,1 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширади

“Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компанияси яқин истиқболда умумий қиймати 2.1 млрд долларга тенг бўлган 14 инвестицион лойиҳани амалга оширади.

2015-2019 йилларда структур ўзгаришлар, модернизация ва диферсификацияни таъминлаш чора-тадбирлари дастури доирасида истеъмолга киритилиши кўзда тутилаётган инвестицион маблағнинг 92 фоизи янги объектларнинг қурилишига сарфланади.

Дастурда белгиланган асосий вазифалар кимё саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспортини диверсификация қилиш ва янги технологиялар жорий қилишдир.

Соҳага йўналтирилаётган инвестицияларнинг ярми “Навоийазот” акциядорлик жамиятида аммиак ва карбамид ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва ривожлантиришга ажратилади. Янги ишлаб чиқариш объекти қурилишига 1 млрд доллар ажратилган бўлиб, жараён 2019 йилга қадар давом этади. Лойиҳанинг 121.9 млн долларлик қисми компаниянинг ўз ҳисобидан қопланади, 320 млн доллар Ўзбекистон қайта тикланиш ва ривожлантириш жамғармаси томонидан, 600 млн доллар Япония халқаро ҳамкорлик банки ва бошқа халқаро молия институтлари томонидан ажратилади.

Янги завод йилига 660 минг тонна аммиак ва 577.5 минг тонна карбамид ишлаб чиқаради. Шунингдек, 2019 йилга келиб карбамид ишлаб чиқариш ҳажмини 1 млн тоннадан ошириш режалаштирилмоқда.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru