Ўктам Барноев айтишига қараганда, вилоятда эълон қилинган статистик кўрсаткичлар ҳудуд имкониятларига лойиқ эмас, деб хабар қилмоқда Sof.uz сайти.
Вилоятнинг янги ҳокими айтишига қараганда “маҳаллий ҳокимлар ва таалуқли ташкилотлар фақат статистика маълумотлари тўплаш билан банд. Аслида эса улардан тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш талаб этилади.”
Мажлисда эълон қилинган ҳисоботларга кўра вилоятнинг экспорт салоҳияти 82 фоизга амалга оширилган, ва фойда 128,5 миллион доллар ўрнига 105,7 млн долларни ташкил қилган.
“Вилоятда амал қилаётган корхоналарнинг аксарияти тадбиркорлар ташаббуси билан ташкил қилинган. Маҳаллий ҳокимиятлар ва жавобгар ташкилотлар уларга кредит олишга, замонавий технологиялар тадбиқ қилишга аниқ амалий ёрдам кўрсатишлари керак. Фақат шундай ҳолларда ривожланишнинг самарали йўлини топса бўлади”, — деди Барноев.
Мажлисда шунингдек, вилоятда амалдорлар орасида жиноятчиликни камайтириш, тиббий ёрдам самарадорлигини ошириш, Янги йилга тайргарлик кўриш ва бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўктам Исоевич Барноев ушбу йилнинг 16 декабрьида ҳоким этиб тайинланган эди. Бухоронинг собиқ ҳокими Мухиддин Турдиевич Эсанов эса — интернет қабулхона орқали тушган аризаларни қониқарсиз равишда кўриб чиққанлиги учун ўз лавозимидан бўшатилган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди