Ўзбекистонлик олимлар пахта териш агрегатининг янги моделини ихтиро қилишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонлик олимлар пахта териш агрегатининг янги моделини ихтиро қилишди

Ўзбекистонлик олимлар пахта териш агрегатининг янги моделини ихтиро қилишди

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан янги пахта териш агрегатининг модели ихтиро қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги'га асосланиб "Kun.uz" хабар бермоқда.

Мазкур модель қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида фойдаланиш учун мўлжалланган. Унинг вазифаси пахта териш агрегатининг унумдорлигини ва пахтани тўлиқ теришини оширишдан иборат.

Пахта териш агрегати таркибига чопиқ трактори кўринишидаги энерговосита, шпинделли териш аппаратини ўз ичига олган териш ускунаси ва сачратадиган форсункаларга эга қувур киради.

У шунингдек, тракторга ўрнатилган сиқилган ҳаво генератори, намлайдиган суюқлик учун мўлжалланган зич беркитилган сиқимдан таркиб топган бўлиб, ушбу сиқим сиқилган ҳаво генератори билан боғланган.

Бунда зич беркитилган сиқим сақловчи ҳаво клапани билан таъминланган ва сачратадиган форсункаларга эга қувур билан ўзаро боғланган, сачратадиган форсункалар эса суюқликни шпинделларнинг бутун бўйи бўйлаб сачратиш имконияти билан ўрнатилган.

“Муаллифлар – А.Н.Михайловский, С.У.Усаров, А.А.Ризаев ва И.Н.Азаровга мазкур модель ихтироси учун № FAP-00993 рақамли патент берилди”, – дейилади агентлик хабарида.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru