6 820
Financial Times Ўзбекистонни 2017-йилнинг энг диққатга сазовор туристик йўналишлари қаторига киритди
Financial Times газетасида 2017-йилда саёҳат қилиш тавсия этилаётган мамлакатлар ҳақида мақола эълон қилинди. Бу рўйхатга энг диққатга сазовор тўққиз давлат киритилган бўлиб, унда Ўзбекистон 2-ўринда қайд этилган, деб хабар беради Дарё нашри.
Рейтинг сайёҳлик саноатининг Wild Frontiers, KE Adventure Travel, Discover the World, Ampersand Travel, Oetker Collection, Red Savannah, Cazenove and Loyd каби машҳур компаниялари раҳбарлари иштирокида ўтказилган сўров натижалари асосида тузилган.
Мақола муаллифлари туристларга агар бутун Буюк ипак йўли бўйлаб саёҳат қилиш имкони бўлмаса, Ўзбекистонга сафар қилишни тавсия этган. Чунки мамлакатда бу тарихни ўзида акс эттирган барча жиҳатлар — Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Тошкент каби шаҳарлар, қадимий карвонсарой ва нодир обидалар, саҳро манзараси, отда ва туяда саёҳат қилиш имкониятлари бор. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда