15 122
Ўзбекистонда ҳомиладорлик ва туғруқлар бўйича нафақалар тўлаш тартиби ўзгартирилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017 йилга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва параметрлари прогнози тўғрисида"ги қарори билан ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича нафақаларни тўлашнинг янги тартиби тасдиқланди, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.
Такроран ишга кираётганлар ёки 12 ойдан кўпроқ танаффусдан кейин ўз меҳнат фаолиятини бошлаётганлар учун ишга қабул қилинган кунларидан бошлаб ишлаб берган вақтларига боғлиқ ҳолда ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича нафақаларни белгилашнинг дифференцияланган миқдори амал қилади:
ишга қабул қилингандан бошлаб 6 ойгача - ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича таътилда бўлган вақт давомида ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи;
ишга қабул қилингандан бошлаб 6 ойдан 12 ойгача - ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича таътилда бўлган вақт давомида ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи;
ишга қабул қилингандан бошлаб 12 ойдан кўпроқ - ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича таътилда бўлган вақт давомида ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи.
Қарорнинг қабул қилиниши билан Ўзбекистон меҳнат вазирлиги ва молия вазирлигига 2 ҳафталик муддат ичида ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича нафақаларни белгилаш ва тўлаш тартибини қайта қўриб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси юклатилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда