Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, “Фирма номларини захирага қўйишнинг электрон тизими” жорий этилган даврдан бошлаб 406 мингдан ортиқ фирма номи захирага олинган. Улар “Фирма номи тўғрисида”ги қонун талабларига мос келиши, маълумотлар базасида мавжуд номларга ўхшаш ёки адаштириш даражасида ўхшаш эмаслиги сабабли захира рўйхатига киритилган.
2016 йилда эса захирага олинган фирма номлари 127 мингдан ортиқни ташкил этган.
Интернет тармоғи орқали фирма номларини захиралаш тизими 2011 йил 1 февралидан жорий қилинган. Юридик ёки жисмоний шахслар Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz сайтига кириб, фирма номини кўриб чиқиш учун электрон кўринишда ариза қолдиришлари мумкин.
Электрон аризалар асосида тақдим этилган фирма номлари хусусидаги маълумотлар Давлат статистика қўмитаси базасидан бевосита давлатнинг бошқа рўйхатга олувчи органларига интернет орқали узатилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда