Ўзбекистонда 4та фармацевтика индустриал зонаси (ФИЗ) ташкил этиш лойиҳаси таклиф этилмоқда. Бу ҳақдаги президент қарори лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига муҳокама учун жойлаштирилган, деб хабар бермоқда Кун.уз сайти.
Ҳужжатда Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида «Бойсун-фарм», Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида «Бўстонлиқ-фарм», Жиззах вилоятининг Зомин туманида «Зомин-фарм» ва Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида «Сирдарё-фарм» индустриал зоналари ташкил этиш назарда тутилган.
Қарор маҳаллий хомашёлар асосида фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш, шу орқали аҳоли учун янги иш ўринлари ташкил этишга қаратилган.
Режага кўра, бундай индустриал зоналар муҳлати кейин узайтириш имконияти билан 30 йил этиб белгиланади. Бу муддат давомида индустриал зоналар ҳудудида солиқ ва бож тўловлари имтиёзлари амалда бўлади (инвестициялар ҳажмига қараб 3 йилдан 10 йилгача муддатга). “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда