Ўзбекистонда тоғ туризми ривожлантирилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда тоғ туризми ривожлантирилади

Ўзбекистонда тоғ туризми ривожлантирилади

Тоғ туризмини ривожлантириш учун таклиф қилинган франциялик мутахассис феврал ойида Ўзбекистонга келади.

Мутахассис Чимён-Чорвоқ дам олиш ва рекреация ҳудудини кўздан кечириб, уни ривожлантириш йўлларини таклиф қилади, деб хабар қилмоқда Спутник агентлиги.

Ушбу режа Ўзбекистон Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Анвар Шарапов ва Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Виолен де Вильмор орасида бўлиб ўтган суҳбатда муҳокама қилинди.

Хабарда айтилшига кўра, таклиф қилинган мутахассис томонидан туризмнинг экологик ва бошқа фаол турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилар экан. Ушбу мақсад йўлида Чимён-Чорвоқ ҳудудида қатор лойиҳалар ишлаб чиқиш ва чет эл инвестицияларини жалб қилиш кўзда тутилган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru