27 та давлат сайёҳлари учун виза тизимини бекор қилиш тартиби 5 йилдан кейин кучга киради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

27 та давлат сайёҳлари учун виза тизимини бекор қилиш тартиби 5 йилдан кейин кучга киради

27 та давлат сайёҳлари учун виза тизимини бекор қилиш тартиби 5 йилдан кейин кучга киради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йил 2 декабрь куни “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” фармонни имзолаган эди.

Ушбу фармонда Ўзбекистон 2017 йил 1 апрелдан 15 мамлакат сайёҳлари учун визани бекор қилиши ҳамда 12 давлатнинг 55 ёшдан ошган сайёҳлари учун виза тартиби бекор қилиниши қайд этилганди.

Фармоннинг кучга кириш муддати узайтилирилди. Ўзбекистонга киришда 27 та давлат фуқаролари учун виза талаб қилинмаслиги тўғрисидаги фармон 2021 йилдан кучга кирадиган бўлди, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.

Фармоннинг кучга кириш муддатини узайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси ва бошқа қатор вазирлик ва идоралар томонидан билдирилди.

Шу тариқа, Австралия, Австрия, Буюк Британия, Германия, Дания, Испания, Италия, Канада, Люксембург, Нидерландия, Корея Республикаси, Сингапур, Финляндия, Швейцария ва Япония сайёҳлари 30 кунгача муддат давомида ва Бельгия, Индонезия, ХХР, Малайзия, АҚШ, Франция, Вьетнам, Исроил, Польша, Венгрия, Португалия ва Чехиянинг 55 ёшга тўлган фуқаролари 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга Ўзбекистонга визасиз кириш тартиби 2021 йил 1 январдан кучга кирадиган бўлди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru