22:39 / 11.01.2017
16 207

Ўзбекистонда "миллий иш қидириш тизими" ишга тушди

Ўзбекистонда "миллий иш қидириш тизими" ишга тушди

Меҳнат вазирлиги миллий иш қидириш тизимини ишга туширди. Бундан буён пайдо бўлган янги иш жойлари ва иш қидираётган фуқаролар таржимаи ҳоллари ish.mehnat.uz сайтида жойлаштирилиши мумкин, деб хабар қилмоқда Sof.uz сайти.

“Бундан буён юридик шахслар кабинетларида мавжуд бўлган вакансиялар ҳақидаги маълумотларни юборишлари мумкин. Меҳнат вазирлиги ходими олинган маълумотлар асосида вакансиялар ҳақидаги маълумотларни Миллий вакансиялар банкига жойлаштиради. Кейин уларни вакансиялар порталга кирган ҳар бир киши кўриши мумкин”, — дейилган матбуот хизмати хабарида.

Янги тартиб меҳнат дафтарчалари олиш тизимини ҳам тўлиқ автоматлаштиради. Меҳнат вазирлиги хабарига кўра, бугунги кунда ушбу тизимга 85 вазирлик ва муассасалар уланган. Кейинчалик Миллий вакансиялар банкига 200 мингга яқин ташкилот уланиши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда "миллий иш қидириш тизими" ишга тушди