Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасисига «UZPAYNET» МЧЖ ҚК ўз ваколатини суистеъмол қилиш ҳолатлари тўғрисида бир қатор тадбиркорлик субъектлари томонидан мурожаатлар келиб тушган. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар тарқатди, деб ёзади Kun.uz.
Ушбу мурожаатларга мувофиқ Қўмита томонидан «UZPAYNET» МЧЖ ҚК ҳудудлардаги тўловчи агентлар билан билан тузадиган шартномалари ўрганиб чиқилди. Натижада, «UZPAYNET» МЧЖ ҚК томонидан мазкур шартнома қайта кўриб чиқилди, маълум шартлар қисқартирилди ва бир хиллаштирилди. Жумладан, «UZPAYNET» МЧЖ ҚК томонидан қўлланиладиган 16 турдаги жарима санкцияларини бир-бирига ўхшашлиги сабабли 7таси қисқартирилди.
Тўлов қабул қилингандан сўнг тўловчига чек бермаслик учун чора кўриш мавжудлигини инобатга олган ҳолда, чек қоғозини йўқлиги, касса аппарати йўқлиги ёки ишламаслиги каби қонунбузарлик ҳолатлари бир-бирини қайтаргани учун шартномадан чиқариб ташланди. Шунингдек, тўлов қабул қилишда йўл қўйилган қонун бузилиш ҳолатлари учун ходимларга қўлланиладиган чоралар бир хиллаштирилди, деб ёзилади қўмита ахборотида.
Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволи ёмонлашишига йўл қўймаслик мақсадида, шартномада жарима ҳисоблашнинг маълум меъёри ҳам ҳисобга олинган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди