15:42 / 16.01.2017
12 033

Шавкат Мирзиёев ёшларни иш билан таъминлаш муаммосига эътибор қаратди

Шавкат Мирзиёев ёшларни иш билан таъминлаш муаммосига эътибор қаратди

14 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда республика ҳукуматининг 2017 йил учун иқтисодий ва ижтимоий дастури энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини белгилашга бағишланган кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев сўзга чиқди ва турли соҳалардаги бир қатор муҳим камчиликлар ҳақида сўз юритди, деб ёзади Кун.уз сайти.

Хусусан, Ўзбекистон раҳбари ёшларни иш билан таъминлаш масаласига ҳам тўхталиб ўтди.

“Аниқ бир мисол билан ушбу муаммони ҳал этишнинг реал йўлини айтмоқчиман. Андижон вилоятининг аҳоли зич жойлашган Олтинкўл туманида 7 та касб-ҳунар коллежи бор, уларни бу йил турли мутахассисликлар бўйича 2 минг 300 нафар битирувчи тамомлайди. Туман ҳудудида 714 та хўжалик юритувчи субъект, жумладан, саноатда – 371 та субъект, қурилишда – 167 та субъект, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида – 156 та субъект ва бошқа ташкилотлар фаолият кўрсатади.

Тумандаги ҳар бир хўжалик субъектига ўртача 3 нафар битирувчи тўғри келади.

Туманда бюджетдан ойлик оладиган иқтисодий комплекс ташкилотларидаги жами 400 нафар ходим ушбу корхоналарнинг самарали ишлашига амалий ёрдам берса, масалан, кимгадир кредит, яна кимга хомашё ёки малакали маслаҳат билан кўмаклашса, бу ишни бемалол бажарса бўлади. Агар ана шу 400 нафар одам ойига биттадан иш ўрни ташкил этишга кўмаклашса, бир йилда 4 минг 800 та янги иш жойига эга бўлиш мумкин.

Агар шу тизимни сўраса, талаб қилса одамлар, ота-оналар рози бўладими? Мана шу хизматда хизмат қилган аскар бир йил ватанпарвар бўлади. Керак бўлса, фидоий, жонини жабборга беради. Ҳаёт нималигини, ватан нималигини, чегара нималигини ўзи сезади. Бир йил у мутлақо бошқа муҳитда – ватанпарвар муҳитда китоб ўқийди. Лекин, бир йил тугайди, келади на унга биров кутиб олиш майли-ку, уч кундан кейин иш беради, на у билан шуғулланади.

У кўчада юрган бошқа безорига нисбатан ўн марта ақлли. Агар у душман бўлса – бизга юзта душмандан кўпроқ душман бўлади. Агар у дўст бўлса – мингта одамни эргаштиради.

Шунинг учун бу кечаги айтган гаплар юрагимдаги дардим мени. Дард у...

Агар, ўша болаларни ҳоким биринчи қабул қилиб, ишга жойлаштирса, у 20-30та бошқа оқимга кирган болаларни яхши йўлга ўтказади. Мана нечта вилоят ҳокимини алмаштирдик, нима учун? Аравани тортган одам ишлайди. Ҳоким бу кўзгу, жамиятимизнинг кўзгуси.

Бугуннинг ўзида ҳар бир битирувчини аниқ бир ташкилотга бириктиришни таъминлаш билан бирга, унинг бўлажак иш жойи, иш ҳақи ва ижтимоий шароитларини аниқ белгилаш зарур.

Буларнинг барчасини ҳуқуқий ҳужжатлар билан мустаҳкамлаш ва энг асосийси, хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг нафақат мажбуриятини, балки шахсий масъулиятини ҳам белгилаш зарур.

Фақат шундай йўл билан биз давлатнинг ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари олдидаги мажбуриятини бажаришимиз мумкин. Худди шундай амалиётни республика олий таълим муассасалари битирувчилари бўйича ҳам ишлаб чиқиш ва жорий этиш даркор”, - деди Шавкат Мирзиёев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев ёшларни иш билан таъминлаш муаммосига эътибор қаратди