Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонни 2017-2021 йилларда ривожлантириш бўйича ҳаракатлар Стратегияси тўғрисида”ги фармони билан валюта, қимматбаҳо металл ва тошлар бозорини либераллаштириш бўйича чоралар кўзда тутилган, деб ёзади Кун.уз сайти.
Шу тариқа, 2017 йилда миллий валюта курсини шакллантиришда замонавий бозор механизмларни жорий этиш амалга оширила бошлайди. Бу унинг эркин конвертацияга ўтишини таъминлайди. Чоралар комплекси шунингдек, хорижий валюталарнинг биржаларда эркин айланишини ҳам таъминлайди. Бу ҳақда norma.uz хабар бермоқда.
Давлатнинг алоҳида режаларида – экспортчилар томонидан валюта тушумларини мажбурий сотилишини бекор қилиш ҳам бор. Бу хомашё экспортчилардан (пахта толаси, табиий газ, металлар ва ҳк.) ташқари барча ташкилотларни қамраб олади.
Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон ҳудудида хорижий валютада иш ва хизматларга нарх қўйиш амалиёти босқичма-босқич тугатилади.
Бундан ташқари, қимматбаҳо металл ва тошлар импортини лицензиялашни бекор қилиш ҳам режалаштирилмоқда. Бу маҳаллий тилладан тайёрланган заргарлик буюмлари экспортига белгилаб қўйилган норма (95 фоиз)ни камайтириб, бу соҳадаги экспорт жараёнлари ҳамда ички айланмани анча енгиллаштиради.
Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди