01:31 / 23.01.2017
6 072

Янги ҳафта Ўзбекистонда ёғингарчилик билан бошланади

Янги ҳафта Ўзбекистонда ёғингарчилик билан бошланади

Ўтган ҳафта охирида қор ёғиши кутилган бўлса-да, табиат ёмғир билан чекланди. Келгуси ҳафта бошида ҳам Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмоқда.

23 январь куни кечаси Нукус ва Урганч шаҳарлари ҳаво ҳарорати 10 дан 15 даражага тушиб кетади, қор ёғади.

Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Гулистон шаҳарларида ҳарорат -2... +3 даража бўлиб, ёмғир ёғиши, сўнг қорга айланиши мумкин. Қарши ва Термиз шаҳарларида ҳарорат 0... +5 даража бўлиб, ёмғир ва қор ёғиши эҳтимоли бор.

Фарғона, Андижон, Наманган шаҳрларида эса -3... +2, 0... +2 даража бўлиб, вақти-вақти билан қор ва ёмғир ёғиши мумкин.

Кундузи эса Тошкентдаги ҳарорат кечасидек сақланиб қолади. Нукус ва Урганч шаҳарларида ҳарорат -2... +3 даража бўлиб, қор ёғади. Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Гулистон, Андижон, Наманган ва Фарғонада ҳарорат 0... +5 даража бўлиб, қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Қарши, Термиз шаҳарларида +5... +10 даража бўлиб, вақти-вақти билан қор ва ёмғир ёғади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Янги ҳафта Ўзбекистонда ёғингарчилик билан бошланади