Себзор кўчасида қурилаётган кўприк белгиланган муддатидан уч ой олдин битказилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
23-04-2015 | 13:36 ZAMIN.UZ / Узбекистон / 23 Апрел 2015
2 229

Себзор кўчасида қурилаётган кўприк белгиланган муддатидан уч ой олдин битказилади

Себзор кўчасида қурилаётган кўприк белгиланган муддатидан уч ой олдин битказилади

Шайҳонтоҳур ва Юнусобод туманларини боғловчи йўл ўтказгичлар муддатидан уч ой аввал битказилади. Бу ҳақда 12news янгиликлар агентлиги хабар тарқатди, деб ёзади Kun.uz.

Манбанинг, мазкур бунёдкорлик ишлари бўйича пудратчиларга таяниб хабар беришича, қурилиш ишлари олдин эълон қилинган муддатидан анча олдин битмоқда. Собиқ «Ганга» ҳудудидан бошланувчи Себзор кўчаси устига қурилаётган кўприк 9 май «Хотира ва қадрлаш» байрами арафасида фойдаланишга топширилади.

Мазкур лойиҳанинг эътиборга молик хусусияти бу, Тошкент шаҳрида илк марта пиёдалар учун ёпиқ ерусти йўлинини ташкил қилинаётганидир.

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, мазкур лойиҳа бўйича қурилиш ишлари ўтган йилнинг сентябрь ойида бошланганди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru