Ўзбекистонда биопаспорт олишнинг янгиланган тартиблари эълон қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда биопаспорт олишнинг янгиланган тартиблари эълон қилинди

Ўзбекистонда биопаспорт олишнинг янгиланган тартиблари эълон қилинди

Ўзбекистон Республикасининг биометрик паспорти республика ҳудудида ҳам, ундан ташқарида ҳам паспорт эгасининг шахси ва фуқаролигини тасдиқлайдиган ҳужжат саналади, деб ёзади «kun.uz».
ICAO (Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилоти) тавсиялари асосида Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти туғилгандан то бир ёшга тўлгунча икки йиллик муддатга; бир ёшдан то ўн олти ёшга етгунча беш йиллик муддат билан расмийлаштирилади. Бунда паспортнинг амал қилиш муддати фуқаронинг фуқаронинг 16 ёшидан ошмаслиги керак, 16 ёшдан эса 10 йилга берилади.
Истисноли ҳолатлардагина, республикадан четга чиқаётганда ёши 15 ёшдан ошган бўлса, паспорт 16 ёшга тўлмаган шахсга 10 йилга берилиши мумкин.
Фуқаро бошқа давлатларга узоқ муддатга кетаётганда, паспортнинг амал қилиш муддати бир йилдан камроқ бўлсагина, алмаштирилиши мумкин, деб хабар беради mfa.uz.
Биометрик маълумотли паспортлар ICAO тавсияларига мувофиқ белгиланган намуна бўйича тайёрланиб, лотин ёзувида ўзбек ва инглиз тилларида ёзилади, Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси учун эса — қорақалпоқ, ўзбек ва инглиз тилларида.
Янги паспортга суратлар ёпиштириш ўрнига босиш йўли билан киритилади, бу уни қалбакилаштиришдан ҳимояланганлик даражасини оширади.

фото: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru