Ўзбекистонда 65 турдаги ҳисоботлар бекор қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда 65 турдаги ҳисоботлар бекор қилинди

Ўзбекистонда 65 турдаги ҳисоботлар бекор қилинди

Ўзбекистонда 65 турдаги, жумладан, давлат статистика, молиявий ва солиқ ҳисоботлари бекор қилинди. 23 турдаги статистик ва 12 турдаги солиқ ҳисоботларининг бирлаштирилиши ҳисобига уларнинг сони камайтирилди, уларни тақдим қилиш муддати эса узайтирилди. Эндиликда микрофирмалар давлат статистикаси бўйича ҳисоботларни аввалгидек бир йилда 4 марта эмас, балки бир марта, фермер хўжаликлари эса 5 марта ўрнига 3 марта ҳисобот топширадилар, деб ёзади Kun.uz.

Ўзбекистон Президентининг “Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ, 12 турдаги ҳисоботга ўзгартиришлар киритилди. Ҳар ой тақдим қилинадиган 7 турдаги ҳисобот эндиликда ҳар чоракда, чораклик ҳисоботлар эса йил охирида тақдим қилинади.

Мавсумий ҳисоботлар мавсум бошида ва охирида тақдим қилиниши керак. Бундан ташқари, жорий йилдан бошлаб тадбиркорлар барча турдаги ҳисоботларни фақатгина электрон кўринишда тақдим қилишлари керак.

Агар авваллари энди иш бошлаётган тадбиркорлар статистика муассасаларига мурожаат қилганларида жавобни 8 соат давомида кутган бўлсалар, эндиликда бунинг учун уларга 4 соат вақт талаб этилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru