Ўзбекистоннинг энг яхши терговчилари аниқланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистоннинг энг яхши терговчилари аниқланди

Ўзбекистоннинг энг яхши терговчилари аниқланди

Анъанага биноан ҳар йили тергов тизими ходимлари орасида «Энг яхши тергов жамоаси», «Энг яхши терговчи» кўрик-танловлари ўтказилади. Жорий йилда танловнинг ҳудудий босқичларида иштирок этган 50 нафарга яқин терговчи республика босқичига йўлланма олди, деб ёзади Kun.uz.

19 май куни ушбу кўрик-танловнинг республика босқичи бўлиб ўтди. Иштирокчилар кў­рик-танловнинг спорт йўналиши шартларини бажариш учун Тошкент шаҳар ИИББга қарашли спорт мажмуасига йиғилишди. Танлов шартларига кўра, иштирокчилар турникда тортилиш, 100 ва 3000 метрга югуриш, ўқ отиш ва қўл жанги шарт­ларини бажаргач, тест саволларига жавоб бериб, суҳбатдан ўтишди.

Кўрик-танлов натижаларига кўра, «Энг яхши тергов жамоаси» номинациясида Навоий вилояти ИИБ тергов жамоаси биринчи ўринга лойиқ деб топилди. «Энг яхши терговчи» номинациясида Хоразм вилояти Урганч шаҳар ИИБ тергов бўлими терговчиси, лейтенант Юсупжон Юсупов биринчи ўринга муносиб кўрилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru