12:59 / 29.05.2015
6 656

Давлат органлари ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини очади

Давлат органлари ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини очади

«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказида бўлиб ўтган учрашувда давлат органларининг Facebook ва Twitter ижтимоий тармоқларида саҳифаларини юритиш масалалари муҳокама қилинди, деб ёзмоқда Kun.uz.

«Facebook ва бошқа ижтимоий майдонларда саҳифа юритиш бугунги кунда давлат органлари учун катта кўмак бўлиб ҳисобланади, чунки у ОАВлар ва умуман жамоатчилик учун тезкор маълумот манбаси бўлиб хизмат қилади», — дейилади хабарда.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги вакили сўзларига кўра, Facebook тармоғида саҳифа очиш орқали идора фаолияти ҳақида ахборот тарқатиш вазифасининг бажарилиши анча енгиллашган, шунингдек ижтимоий тармоқларда идора хизматидан фойдаланувчилар билан мулоқот қилиш ва уларнинг қизиқишларига қараб иш олиб бориш имконияти юзага келган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Давлат органлари ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини очади