2015 йил 1-январдан бошлаб умумий пенсия ҳақи миқдори ошади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

2015 йил 1-январдан бошлаб умумий пенсия ҳақи миқдори ошади

2015 йил 1-январдан бошлаб умумий пенсия ҳақи миқдори ошади

4-декабрь куни «Ўзбекистон фуқароларининг давлат томонидан пенсия билан таъминланиши ҳақида» қонунига ўзгартириш киритилди, Бу ҳақда «Газета.uz»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.

Бу ўзгартириш бўйича Президент чиқарган буйруққа биноан, бундан буён нафақаларнинг таянч миқдори ёшга нисбатан бериладиган нафақанинг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги керак.

21 ноябрь куни эълон қилинган Ўзбекистон Президенти Фармонига кўра, Ўзбекистонда 15 декабридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 баравар оширилиши маълум қилинган эди.

Натижада, ёшга нисбатан бериладиган нафақаларнинг минимал миқдори энг кам иш ҳақи (118 400 сўм) билан тенглашган эди.

Янги қарорга кўра эса, 2015 йилнинг 1-январидан бошлаб ёшга нисбатан бериладиган нафақаларнинг минимал миқдори 231 575 сўм қилиб белгиланди.

Фото: Kun

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru