Lloyd’s Register Group Limited Ўзбекистонда ишламоқчи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Lloyd’s Register Group Limited Ўзбекистонда ишламоқчи

Lloyd’s Register Group Limited Ўзбекистонда ишламоқчи

Ўзбекистонга Британиянинг Lloyd’s Register Group Limited компанияси делегацияси ташриф буюрди. Делегацияга Жануби-Шарқий Европа департаменти менежери Себастьян Бука бошчилик қилди. Бу ҳақда 12news.uz'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Буканинг “Жаҳон” ахборот агентлигига берган интервьюсида айтишича, делегациянинг Ўзбекистонга ташрифидан кўзланган асосий мақсад ушбу мамлакатда компаниянинг бизнесини йўлга қўйиш имкониятини кўриб чиқишдир. Биринчи навбатда республикадаги савдо-иқтисодий ва инвестицион муҳит билан танишиш мақсади кўзланган.

“Компаниямизнинг молиявий экспертиза ўтказиш бўйича тажрибаси ўзбекистонлик ҳамкасбларимизга қўл келади деб умид қиламиз. Ўзбекистон томони ҳам биз билан ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиқмоқда”, – деб таъкидлади Бука мулоқот чоғида.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru