15:00 / 16.06.2015
8 003

Тошкент метросида "Ҳамза" ва "Ҳабиб Абдуллаев" бекатларининг номи ўзгарди

Тошкент метросида "Ҳамза" ва "Ҳабиб Абдуллаев" бекатларининг номи ўзгарди

Тошкент шаҳрида яшовчилар 15 июнь куни шаҳар метросидан фойдаланиш вақтида вагонларга осилган метро хариталарида икки бекат номи ўзгарганига гувоҳ бўлишган, деб ёзмоқда Kun.uz.

Харитада "Ҳамза" сўзи ўрнига "Новза", "Ҳабиб Абдуллаев" сўзи ўрнида эса "Шаҳристон" сўзлари пайдо бўлган. Ўз навбатида метроларнинг бекатларидаги деворларга битилган "Ҳамза" ва "Ҳабиб Абдуллаев" номлари олиб ташланмагани ҳамда метро сухандони бу бекатларни аввалги номлари билан эълон қилаётгани айтилган.

Kun.uz сайти шу масала хусусида Тошкент метрополитенига мурожаат қилди ва қўшимча маълумотлар олди.

Ўзини Бахтиёр ака деб таништирган ва ташкилотда бош муҳандис ҳисобланувчи ходим Тошкент шаҳри ҳокимининг буйруғига биноан шундай ўзгариш амалга оширилгани ҳақида маълум қилди.

Айни вақтда Тошкент метрополитени матбуот хизматига бу маълумотни расман тасдиқлаши сўралиб, хат жўнатилган ва жавоб кутилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент метросида "Ҳамза" ва "Ҳабиб Абдуллаев" бекатларининг номи ўзгарди