Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилиш комиссиялари ўз ишини бошлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилиш комиссиялари ўз ишини бошлади

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилиш комиссиялари ўз ишини бошлади

2015 йилнинг 20 июнидан Ўзбекистоннинг барча олий таълим муассасаларида қабул комиссиялари ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда Kun.uz.
Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус вазирлигида маълум қилинганидек, ҳужжатларни қабул қилиш 20 июлгача давом этади.
Комиссиялар соат 09:00 дан 18:00 гача ишлайди. Ўқишга кирмоқчи бўлган абитуриент қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни топшириши керак:
- олий таълим муассасаси ректори номига таълим йўналиши, тили ва ўқиш шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза;
- ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини битирганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асли;
- 086/У шаклидаги тиббий маълумотнома;
- паспорт нусхаси;
- 3,5×4,5 см ўлчамдаги 6 та фотосурат;
- абитуриентнинг танловдан ташқари асосда ўқишга қириш ҳуқуқини тасдиқловчи халқаро ва республика олимпиадалари, танлов ва мусобақалар ғолиби бўлгани ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;
- муддатли ҳарбий хизматни ўтаган абитуриентга ҳарбий қисмдан унинг ўқишга киришига берилган тавсиянома.
Паспорт ва ҳарбий мажбурият ҳақидаги ҳужжат шахсан абитуриент томонидан тақдим қилинади.
Қабул комиссия юқоридаги ҳужжатларнинг барчаси мавжуд бўлганда абитуриентни ўқишга қабул қилишдан бош торта олмайди.
Абитуриентлар имтиҳонларни олий таълим муассасасида таҳсил оладиган тилларида топширадилар. Тест синовлари 1 августда бўлиб ўтади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru