Тошкентдаги АҚШ элчихонасида виза бериш қайта тикланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентдаги АҚШ элчихонасида виза бериш қайта тикланди

Тошкентдаги АҚШ элчихонасида виза бериш қайта тикланди

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ўзининг фейсбукдаги саҳифаси орқали техник муаммолар туфайли тўхтатиб қўйилган виза бериш жараёни қайта тикланганини маълум қилди, деб ёзади Kun.uz.

Хабар қилинишича, визалари тасдиқланган аризачилар ўзларининг виза туширилган паспортларини ҳафтанинг душанба, сешанба ва чоршанба кунлари соат 15:30да олиб кетишлари мумкин бўлади.

30 июнь куни АҚШ элчихоналарида визалар бериш билан юзага келган муаммо ҳал қилингани ҳақида хабар берилганди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru