«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Минск рейсларини амалга оширишни бошлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Минск рейсларини амалга оширишни бошлади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Минск рейсларини амалга оширишни бошлади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси 2 июль куни «Тошкент – Минск – Тошкент» йўналиши бўйлаб илк рейсни амалга оширди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабарига асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Минск аэропортида бортида 150 йўловчи бўлган A320 лайнери сувли мушак билан кутиб олинди, шундан сўнг Беларусь қадриятларига мувофиқ тарзда тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Минскка парвозлар ҳафтасига икки марта, сешанба ва пайшанба кунлари A320 ва Boeing-757/767 самолётларида амалга оширилади. Авиачипталар савдоси статистикаси шуни кўрсатмоқдаки, дастлабки учта рейс тўлиқ банд ҳолатда амалга оширилади.

Минскда Ўзбекистон миллий авиакомпаниясининг ваколатхонаси фаолият олиб боради. Ҳозирги вақтда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» чипталарини сотиш бўйича «Белавиа» авиакомпанияси билан интерлайн-келишув ва код-шер битимини имзолаш масалалари ўрганиб чиқилмоқда.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Европа ва Осиёнинг 40 дан ортиқ мамлакатлари, шунингдек, АҚШ ва Японияга мунтазам рейсларни амалга оширади. Авиакомпания ваколатхоналари 25 мамлакатда фаолият олиб бормоқда.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru